Ўзбекистонда қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг нархлари кўрсатилган миллий платформа ишга тушади

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг нархлари акс эттирган миллий платформа ишга туширилади, дея хабар беради Адлия вазирлигининг матбуот хизмати.

Қарор “2030 йилгача Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлиги ва соғлом овқатланишни таъминлаш” стратегияси бўйича қабул қилинди.

Маълум қилинишича, 2025 йил охиригача озиқ-овқат хавфсизлиги ва истеъмолини ривожлантириш, хавфларни аниқлаш, баҳолаш, бошқариш ва мониторинг қилиш, шунингдек, ахборотлаштириш бўйича “Ягона идоралараро миллий ахборот платформаси” ишлаб чиқилади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.