Ўзбекистонда қиз чақалоқлар тобора кам туғилмоқда
Ўзбекистонда 2024 йилнинг биринчи чорагида бошланган туғилиш сонининг камайиши иккинчи чоракда ҳам давом этмоқда.
Ўзбекистон аҳолиси, 1 июль ҳолатига 37 134,2 минг кишини ташкил этмоқда. Ушбу кўрсатгич ўтган йилнинг тегишли даврига таққослаганда 2,1% ёки 761,8 минг кишига кўпайган. Лекин, аҳоли сонининг ўсиши секинлаша бошлаган. 2023 йилнинг шу даврида аҳоли сони 2,2%га яъни 768,8 минг нафар кишига ортган эди.
Қизларнинг тобора кам туғилиши ҳам давом этиб, ярим йилда туғилган чақалоқларнинг 48,0 фоизи қизлар бўлган. Ўтган йилнинг тегишли даврида бу кўрсатгич 48,1% эди.
Шунингдек, 40 ёшдан кейин фарзанд кўрганларнинг улуши ошган. Энг юқори туғилиш коэффициенти, гарчи бироз пасайган бўлсада, Сурхондарёда кузатилмоқда (26,2 промилле). Тошкен шаҳрида эса туғилиш коэффициенти 26,3дан 21,9гача тушиб кетган (сонда 38 790дан 33 305 нафаргача тушган).
Шарҳлар