Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима миқдорини ошириш режалаштирилмоқда
Ўзбекистон Стратегик ислоҳотлар агентлиги йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима миқдорини оширишни таклиф қилди. Тегишли тавсиялар бўлим веб-сайтида жойлаштирилган.
Ҳисоботда қайд этилишича, маъмурий жарималар миқдорини аниқлаш механизмларининг йўқлиги номутаносиб жазоларнинг қўлланилишига олиб келади. Натижада давлат идоралари жарималар миқдорини қайта кўриб чиқиш бўйича қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишга мажбур.
Агентлик шунингдек, Ўзбекистонда йўл ҳаракати хавфсизлиги ёки транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш оқибатида кўпинча ўлимга олиб келадиган йўл-транспорт ҳодисалари кўпайганини таъкидлади.
Фуқаролар саломатлиги ва ҳаёти хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Агентлик томонидан пиёдаларнинг ҳаёти ва соғлиғи билан бевосита боғлиқ бўлган ҳуқуқбузарликлар учун жарималарни қайта кўриб чиқиш ва кучайтириш таклифи киритилди.
Хусусан, қуйидагилар таклиф этилади:
– Мавжуд маъмурий жарималар миқдорини улар содир этилган ҳуқуқбузарликка мутаносиб бўлиши учун кўриб чиқиш.
– Фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид солувчи ҳуқуқбузарликлар учун жарима миқдорини оширишни кўриб чиқиш.
– Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс нормаларининг коррупцияга қарши экспертизасини ўтказиш.
– Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга маъмурий жазонинг алоҳида тури сифатида “огоҳлантириш” институтини киритиш.
Шарҳлар