Ўзбекистонда янги авиакомпания – Centrum Air – пайдо бўлди

Источник: Uzbekistan Airports

18 январь куни маҳаллий вақт билан 19:07 ва 19:18 да янги Centrum Air миллий авиакомпаниясининг иккита самолёти “Тошкент” халқаро аэропортига келиб қўнди. Бу ҳақда Uzbekistan Aiports компанияси хабар беради.

«Вильнюсдан етиб келган самолётларни авиакомпания раҳбарияти, журналистлар ва авиаспоттерлар тантанали равишда кутиб олди».

Иккита Airbus A320-232 ҳаво кемаси Centrum Air компаниясининг биринчи йўловчи самолётларига айланди. Яқин келажакда авиаташувчи яна бир йўловчи борти — Boeing 737 ни сотиб олишни режалаштирмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.