Bo'limsiz

Ўзбекистонда йил бошидан буён 164 та қизамиққа чалиниш ҳолати қайд этилди

Иллюстративное фото. Фото: «Синьхуа»

Хориждан келган қизамиқ билан касалланганлар билан алоқада бўлган фуқароларда қизамиқ касаллиги аниқланмоқда, деб ёзади “Газета” нашри Санитария-эпидемиология қўмитасининг матбуот хизматига таянган ҳолда.

Маълум қилинишича, республикада жорий йилнинг июль ойи ҳолатига кўра, қизамиқ касаллигига шубҳа қилинган 306 нафар беморнинг қон намуналари вирусологик лабораторияга юборилган. Улардан 164 нафарида қизамиқ аниқланган.

«Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, мамлакатимизда қизамиқ билан касалланиш ҳолатлари асосан хориждан келган қизамиқ билан касалланганлар билан алоқада бўлган фуқаролар орасида аниқланмоқда», — дейилади хабарда.

Қўмита мамлакатда қизамиқ бўйича эпидемиологик вазият назорат остида экани, қизамиқ касаллигига шубҳа қилинган шахслар билан алоқада бўлганлар эпидемиологик кўрсатма асосида профилактик эмлаш билан қамраб олинаётганини қўшимча қилди.

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, эмлашдан бош тортганлар ҳисобига, 2023 йилда дунёда ва Европа минтақасида қизамиқ бўйича эпидемиологик вазият кескинлашган.

Aйни пайтда Украинада 23 070, Сербияда 4954, Францияда 2576 , Грецияда 2476, Италияда 2020, Россияда 1396, Грузияда 1128 ҳолатда қизамиқ касаллиги қайд этилган.

Қўшни мамлакатлар Aфғонистонда 2023 йилнинг ҳозиргача бўлган даврида 2 105 ҳолатда, Тожикистонда эса 300 дан ортиқ Қозоғистонда 169 та ҳолат қайд этилган.

Апрель ойи охирида ЖССТ йил бошидан буён ЖССТ Европа минтақасининг 17 та давлатида (шу жумладан Ўзбекистонда ҳам) қизамиқ билан касалланиш ҳолатлари қайд этилгани ҳақида хабар берганди.

ЖССТнинг таъкидлашича, барча мамлакатлар, шу жумладан қизамиқнинг эндемик юқиши йўқ қилингани тасдиқланган давлатларнинг ҳукуматлари ҳам ушбу ўта юқумли касалликдан ҳушёр бўлишлари керак.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.