Ўзбекистонда йил бошидан буён 550 миллиард сўмдан ортиқ энергия ресурслари ўғирланган

Фото: «Узэнергоинспекция» (архив)

Ўзбекистонда 2024 йилнинг январ-июн ойлари давомида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш бўйича 38,8 минг ҳолат қайд этилган. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, ноқонуний истеъмолчилар томонидан 255,2 миллиард сўмлик табиий газ ва 297,3 миллиард сўмлик электр энергияси ўғирланган. Энг кўп қоидабузарликлар Навоий, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида аниқланган.

Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ жами 715 тa жиноят иши қўзғатилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.