Ўзбекистонда “Йил имоми” аниқланди

Фото: muslim.uz

Ўзбекистон мусулмонлари идораси “Йил имоми – 2024” танлови ғолибини тақдирлади. У Наманган вилояти Хомиддин қори жоме масжиди имом-хатиби Муҳаммад Бобир Насриддинов бўлди ва Ҳаж сафарига йўлланма олди.

Танловнинг финал босқичи 13 ноябрь куни бўлиб ўтди ва унда мамлакатимизнинг турли вилоятларидан сараланган 14 нафар имом-хатиб иштирок этди. Иштирокчилар Қуръон, фиқҳ, ислом тарихи ва ҳадис илми бўйича ўз билимлари бўйича беллашди.

Совринлар қуйидагича тақсимланди:

1-ўрин : Муҳаммад Бобир Насриддинов – Ҳаж сафари;
2-ўрин : Тошкент шаҳридан Бахтиёр Сатторов – 16 миллион сўм;
3-ўрин : Тошкент вилоятидан Ёқуб Бухорбоев – 13 миллион сўм.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилояти имом-хатиблари фидойиликлари учун махсус мукофотлар билан тақдирландилар.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.