Ўзбекистонда Ёш архитекторлар уюшмаси ташкил қилинди

Фото: elements.envato.com

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати қошидаги “Шаҳарсозлик тўлқини” ташаббуси Ўзбекистоннинг ёш архитекторлари мустақил уюшмасига айлантирилди. Бу ҳақда “Юксалиш” ҳаракатининг матбуот хизмати хабар беради.

“Юксалиш” ҳаракати қошида маҳаллий архитекторлар ва лойиҳаловчиларнинг норасмий уюшмаси 2021 йилнинг апрель ойида тузилган эди. Ассоциация фаолияти Ўзбекистонда шаҳарсозликни ривожлантиришга қизиқувчи юридик шахслар ва экспертларни бирлаштириш, уларнинг касбий манфаатларини ифодалаш, шаҳарсозлик саноати кадрларининг салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган.

Шунингдек, архитектуравий лойиҳалаш бозорини ўрганиш, унинг иштирокчилари ҳақидаги маълумотларни тизимлаштириш ва ривожланишига кўмаклашиш, архитектура соҳаси мутахассисларининг бандлигини таъминлаш, профессионал мулоқот ташкил қилиш ва тажриба алмашишни мақсад қилган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.