Ўзбекистонда ёввойи ҳайвонларни уй шароитида сақлаш тақиқланади
4 август куни Олий Мажлис Сенатининг 43-ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Унда “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонуннинг 43-моддасига (ёввойи ҳайвонларни ярим эркин шароитларда, сунъий равишда яратилган яшаш жойларида ёки тутқунликда сақлаш) киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар маъқулланди.
Мазкур ўзгартириш жисмоний шахслар томонидан сақланиши тақиқланган ёввойи ҳайвонларнинг рўйхатини, шунингдек, юридик шахслар томонидан ушбу ҳайвонларни сақлаш тартибини белгилайди.
Рўйхатга ёввойи ҳайвонларнинг 66 дан ортиқ турлари, жумладан, ҳашаротлар, балиқлар, заҳарли илонлар, айиқлар оиласининг барча кенжа турлари, йўлбарслар, тимсоҳлар, лочинлар, ёввойи мушуклар, бўрилар, шоқоллар, тулкилар, орангутанлар, шимпанзелар ва бошқа кўплаб ҳайвонлар киради.
Экология вазирлигининг қайд этишича, мазкур ўзгартиришлар аҳоли ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш, шунингдек, ёввойи ҳайвонлар билан муносабатда жамоат тартибига риоя этилишини таъминлаш мақсадида киритилган.
Шарҳлар