Ўзбекистонда “ЛГБТ” тарғиботини тақиқлаш тўғрисида қонун лойиҳаси тайёрланмоқда — Алишер Қодиров
“Миллий тикланиш” партиясининг етакчиси Алишер Қодиров Ўзбекистонда “ЛГБТ” ташвиқотини тақиқлашга қаратилган қонун лойиҳаси ишлаб чиқилаётганини маълум қилди.
Қодиров Х ижтимоий тармоғида АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампнинг қизи Иванка Трамп томонидан чоп этилган постга изоҳ берди. Постда у отасининг «номақбул жинсий контент ва трансгендер мафкурасини» ўргатадиган мактабларни федерал молиялаштиришни тўхтатиш ҳақидаги баёнотидан иқтибос келтирди.
“Ўзбекистонда биз ушбу мавзу бўйича ҳар қандай тарғиботни тақиқловчи қонунни қабул қилиш устида ишлаяпмиз”, – деди Қодиров.
Сиёсатчи АҚШ ва Ўзбекистонда “ЛГБТ” вакиллари билан боғлиқ вазият жиддийлиги бўйича фарқ қилишини ва бу, унинг фикрича, ижобий ҳолат эканини таъкидлади.
Шарҳлар