Ўзбекистонда маҳалла қўмиталари раҳбарларининг сайловлари ўтказилмоқда
Ўзбекистонда 16 майдан бошлаб маҳалла қўмиталари раҳбарларининг сайловлари ўтказилмоқда. Бу ҳақда “Спутник” нашри ЎзАга таянган ҳолда ёзади.
Миллий агентлик маълумотларига кўра, мамлакатнинг 842 та маҳалласида сайловлар бўлиб ўтмоқда.
Сайловда 2272 нафар номзод ўз номзодини илгари сурган бўлса, шундан 510 нафари амалдаги маҳалла раислари, 1762 нафари янги иштирокчилардир.
Маҳалла ва кекса авлодни қўллаб-қувватлаш вазирлигининг хабар беришича, бу йил аввалги сайловлардан фарқли ўлароқ, “кутилмаган ҳолат”, яъни фуқаролар йиғини раиси сифатида ишлаш истагида бўлганлар сони кескин ошгани кузатилмоқда, бу эса номзодларни танлаш ва тавсия этишда қийинчиликларга олиб келди. Вазирлик буни кейинги йилларда мамлакат раҳбари томонидан маҳалла институтига эътибор кучайгани, оқсоқолларнинг ваколатлари кенгайтирилгани билан асосламоқда.
Шарҳлар