Ўзбекистонда мактаб ўқитувчиларининг пахта теримига юборилиши ҳолати текшириляпти

Хлопок
Фото: iStock

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати ижтимоий тармоқларда фуқароларнинг пахта теримига мажбурлангани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди ва бу ҳолатлар Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат тамойилларини амалга ошириш миллий комиссияси томонидан назоратга олингани айтилди.

Аввалроқ Х ижтимоий тармоғи фойдаланувчиларидан бири ўқитувчиларга (қайси мактаб эканига аниқлик киритилмаган ҳолда) ҳар куни пахта теримига икки кишини топиш вазифаси қўйилгани ҳақида хабар берган эди. Изоҳларда одамлар Қашқадарё ва Андижон вилоятларида ўқитувчиларнинг ўзлари ҳам меҳнатга жалб этилганини қайд этишган.

“Рост24” нашри Қашқадарё вилоятидаги маҳаллалардан бирининг раиси деб таништирган шахснинг аудиоёзувини эълон қилди. Ёзувда эркак ўзининг “ҳурматли қишлоқдошлари”га “тўғри тушуниб, пахтага чиқиш” талаби билан мурожаат қилиб, рад жавобини берганларга болалар нафақаси тўланиши тўхтатилишига шама қилган.

“Бу ҳолатлар зудлик билан ўрганилиб, масъул шахслар фаолиятига ҳуқуқий баҳо берилади”, — дейилади Сенат шарҳида.

Мактабгача таълим ва мактаб таълими вазирлиги мажбурий меҳнатнинг ҳар қандай кўринишига қатъиян қарши эканлигини ва ўқитувчиларни пахта теримига жалб қилишни ноқонуний деб билишини билдирди.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.