Ўзбекистонда меҳнат муҳожирларининг оилаларига бир марталик молиявий ёрдам бериш режалаштирилмоқда

Фото: вики

Бандлик ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги боқувчиси хорижга ишлашга кетган оилаларга бир марталик ёрдам беришни таклиф қилди. Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори лойиҳаси муҳокамага киритилди.

Таклифга кўра, жорий йилнинг 1 октябридан бошлаб туман ва шаҳарлар ҳокимлари ўринбосарларининг ёзма тавсияларига асосан қуйидагиларга ёрдам ажратилади:

– боқувчиси хорижда ишлаётган ва “Ягона ижтимоий ҳимоя реестри”да қайд этилган оилаларга 2 БҲМ (680 минг сўм) миқдорида бир марталик моддий ёрдам.

– боқувчиси хорижда ишлаётган ёки “темир”, “аёллар” ёки “ёшлар” дафтарига киритилган ногиронлиги бўлган оила аъзоларига дори воситалари, ногиронлик аравачалари, эшитиш воситаларини, ёрдамчи воситалар ва ортопедик маҳсулотларни харид қилишда 5 БҲМ (1,7 миллион сўм) миқдорида ёрдам кўрсатиш;.

– Пенсия ёшига етган ёки боқувчиси ишга кетаётган I ва II гуруҳ ногиронларининг оила аъзоларига касаба уюшмалари тизимидаги санаторий-профилактика даволаш муассасаларига бир марталик бепул йўлланма.

Бундан ташқари, тавсиялар асосида “Ягона ижтимоий ҳимоя реестри”да қайд этилган, дафтарларга киритилган фуқароларнинг фарзандлари, шунингдек, меҳнатмиграциясига кетган фуқароларнинг болалари учун оромгоҳларига бепул йўлланмалар тақлим этилади.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.