Ўзбекистонда Миграция агентлиги ташкил қилинди
Президент фармони билан Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги фаолияти якунланди ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Миграция агентлиги ташкил этилди.
Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси Агентликка ўтказилмоқда, унинг негизида Миграция жамғармаси ташкил этилади.
Агентлик республика ижро этувчи ҳокимиятнинг ташқи меҳнат миграцияси соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширадиган, давлат органларининг ушбу йўналишдаги фаолиятини мувофиқлаштирувчи ва ушбу соҳада давлат хизматларини кўрсатувчи ваколатли орган ҳисобланади.
2025 йил 1 январдан бошлаб:
- Агентликка хусусий бандлик агентликлари фаолиятини текшириш билан боғлиқ назорат фаолиятини амалга оширишга рухсат этилади;
- Агентлик ҳар қандай текшириш натижалари тўғрисидаги, шу жумладан аниқланган қонунбузарлик ҳолатлари сони ва хусусиятлари тўғрисидаги маълумотларни “Хорижда иш” электрон иловасига 5 кун муддатда жойлаштириши шарт.
Улашиш:
Шарҳлар