Ўзбекистонда “мобил қуллик” бекор қилинди
Ўзбекистон Рақамли технологиялар вазирлиги “мобил қулликни” бекор қилди. Энди мобил алоқа абонентлари бошқа операторга ўтганда ўз абонент рақамини сақлаб қолишлари мумкин. Бу ҳақда “Газета.uz” нашри ёзади.
Дастлабки босқичда жисмоний шахслар ўзи ўтишни хоҳлаган мобил алоқа оператори офисига ташриф буюрган ҳолда мурожаат қилади ва мобил рақами кўчирилган янги сим картани олиб кетади. Ёки махсус MNP Uzbekistan сайти орқали жисмоний шахслар ариза бериши ва телефон рақами кўчирилган янги SIM-картани олиши мумкин.
Хизматнинг қулайлиги шундаки, эндиликда абонентлар мобил алоқа операторларининг хизмат кўрсатиш сифатига қараб исталган компанияни танлаши мумкин. Рақамни кўчириш кўпи билан 8 иш соатини эгаллайди, операторни алмаштириш жараёни эса ариза тақдим этилганидан кейин 10 дақиқадан сўнг якунланиши мумкин, дейди вазирлик матбуот котиби.
Ҳисобдаги маблағни бошқа операторнинг ҳисобига тўғридан-тўғри ўтказиб бўлмайди, бироқ маблағни собиқ мобил операторнинг офисига мурожаат қилган ҳолда қайтариб олиш мумкин.
Шарҳлар