Ўзбекистонда MotorFest ўтказилди
Автомобиль маданиятини оммалаштириш мақсадида 23 ва 24 сентябрь кунлари Ўртачирчиқ туманида Motor Fest 2023 фестивали ўтказилди. Автофестиваль давомида Тошкент шаҳри аҳолиси ва қўшни шаҳарлардан келган меҳмонлар замонавий ва ретро автомобилларни кўриш ва кўздан кечириш, VR кўзойнакларини тақиб кўриш орқали ўзини мототциклчи сингари ҳис этиш ва замонавий автомобилларнинг салонини ичкаридан кўриш имкониятига эга бўлди. Фестиваль доирасида энг йирик автомобиль ишлаб чиқарувчилар ва автомобиль коллекционерлари ўз моделларини тақдим этди. Шунингдек, тадбирда ташриф буюрувчилар компания вакилларидан шахсий маслаҳатлар олиш ва қизиқарли янги маҳсулотлар билан яқиндан танишиш ёки ўз автомобиллари учун хизматлар ҳақида кўпроқ маълумот олиш имконига эга бўлишди.
Бундан ташқари, томошабинлар фуд-зонага ташриф буюришди, дрифт мусобақаларини кузатиб боришди, танловлар ва лотереяларда иштирок этишди. Фестиваль Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда хусусий компаниялар кўмагида ташкил этилди.
Фотосурат: Дарья Пензова
Шарҳлар