Ўзбекистонда Муҳаммад Ризо Огаҳий номидаги халқаро мукофот таъсис этилди
Шавкат Мирзиёев бадиий таржима соҳасида Муҳаммад Ризо Огаҳий номидаги халқаро мукофотни таъсис этиш тўғрисидаги фармонни имзолади, дея хабар беради ЎзА.
Мукофот учун беллашувлар 2025 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир марта ўтказилади.
Қуйидаги йўналишлар кўзда тутилган:
- ўзбек адабиёти насрий асарларининг хорижий тилларга энг яхши таржимаси;
- ўзбек адабиёти шеърий асарларининг хорижий тилларга энг яхши таржимаси;
- ўзбек болалар адабиёти намуналарининг хорижий тилларга энг яхши таржимаси;
- хорижий тилларда яратилган насрий асарларнинг ўзбек тилига энг яхши таржимаси;
- хорижий тилларда яратилган шеърий асарларнинг ўзбек тилига энг яхши таржимаси;
- хорижий тилларда яратилган болалар адабиёти намуналарининг ўзбек тилига энг яхши таржимаси.
Ғолиблар махсус диплом, кўкрак нишони ва 300 БҲМ (102 миллион сўм) миқдорида бир марталик пул мукофоти билан тақдирланади.
Танловларни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ харажатлар Маънавият ва ижод соҳасини қўллаб-қувватлаш бўйича мақсадли жамғарманинг харажатлар сметасига кўра Ёзувчилар уюшмасига ажратиладиган маблағлар, шунингдек, ташкилотчиларнинг маблағлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади.
Шарҳлар