Ўзбекистонда носвой истеъмолчилари сони 2,47 млн кишини ташкил қилади

Тошкентда “Кашандаликка қарши курашиш доирасида тамаки, жумладан, носвой истеъмолидан зарарни камайтириш йўллари: илмий тадқиқотлар ва жаҳон тажрибаси” мавзуида илмий анжуман бўлиб ўтди. Муҳокамаларда Ўзбекистон, Беларусь ва Буюк Британиядан экспертлар, шифокорлар, давлат, бизнес вакиллари иштирок этди.

Мутахассислар анъанавий перорал истеъмол қилинадиган тамаки маҳсулотлари билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилдилар.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасидаги тадқиқотларни стратегик ривожлантириш халқаро маркази томонидан ўтказилган “Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида носвой етиштириш, истеъмол қилиш ва сотишнинг ҳозирги ҳолати таҳлили” тадқиқоти натижалари тақдим этилди. тақдимоти ўтказилди.

Тадқиқотнинг асосий хулосалари:

  • Ишлаб чиқарувчиларнинг 50 фоизида бир килограмм носвойнинг сотув нархи ўртача 15-20 минг сўм.
  • Респондентларнинг 40 фоизида бир килограмм 50 000 сўм туради. Носвой сотишдан тушадиган оиланинг ўртача йиллик даромади респондентларнинг 22 фоизида 10 миллионгача, 20 фоизида 10 миллиондан 20 миллионгача.
  • Мамлакатимизда ишлаб чиқарилган носвойнинг аксарияти лаборатория текширувларидан ўтмайди ва истеъмолга яроқлилик сертификатини олмайди. Респондентларнинг 10 фоизига кўра, улар маҳсулотларни лаборатория таҳлилидан ўтказади ва респондентларнинг 90 фоизига кўра, улар бундай таҳлилдан ўтмайди.

“Тадқиқот натижаларидан кўплаб хулосалар чиқарилди. Асосийси, иқтисодчилар сифатида биз тартибга солиш механизмларини жорий қилиш, носвой ишлаб чиқаришни лицензиялашни йўлга қўйиш зарур, деб ҳисоблаймиз”, – дейди Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро маркази бўлимининг бошлиғи Абдухолиқ Мухторов.

Шунингдек у, айниқса, қишлоқ жойларда носвой ишлатиш кенг тарқалганлигини қўшимча қилади. Маърузачининг сўзларига кўра, бу маҳсулотнинг сигаретдан арзонроқ ва ҳамёнбоп эканлиги билан боғлиқ. Ўзбекистонда носвой истеъмолчилари сони ҳам эълон қилинди – у 2,47 миллион кишини ташкил қилинди.

Конференция иштирокчилари, шунингдек, тамаки маҳсулотларини лицензиялашни жорий этиш ва давлат тамаки ва таркибида никотин бўлган маҳсулотларга нисбатан қўлланиладиган ёндашувга ўхшаш ушбу маҳсулотларнинг хавфсизлик параметрларини белгилайдиган давлат стандартини ишлаб чиқиш зарурлигини таъкидладилар.

Ўқувчилар рефератнинг тўлиқ матни билан ҳавола орқали танишишлари мумкин.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.