Ўзбекистонда нуфузли бредларни жалб қилиш учун янги ёндашувлар жорий этилади

Фото: freepik.com

Президент раислигида 18 декабрь куни ҳудудларда ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш ва хизматларни ривожлантириш масалалари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда қайд этилишича, брендлар бу ерда ўз ишлаб чиқаришини жойлаштириши учун республикада барча имкониятлар мавжуд. Бунинг учун янги ёндашувлар жорий этилади:

– брендлар остида ишлаб чиқаришни бошлаётган корхоналарга халқаро стандартларни жорий қилиш, экология ва сертификатлаш харажатлари қоплаб берилади;

– маҳаллийлаштиришни камида 60 фоизга етказиш шарти билан улар учун зарур барча хомашёлар божхона тўловларидан озод қилинади;

– камида 30 фоиз маҳсулотини бренд остида ишлаб чиқарадиган тадбиркорларга хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар учун назарда тутилган имтиёз ва енгилликлар берилади;

– йирик брендлардан жалб қилинган технолог, дизайнер, маркетолог каби мутахассислардан Ўзбекистонда ишлаганлик учун тўловлар ундирилмайди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.