Ўзбекистонда оила аъзолари сони 5 кишидан иборат уй хўжаликлари улуши 22,5 % ташкил этмоқда
Статистика агентлигининг уй хўжаликлари танланма кузатувлари маълумотларига асосан 2024- йилнинг январ–август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 5 киши яшайдиган уй хўжаликлари 22,5 % ни ташкил этмоқда.
Маълумот ўрнида 2022- йилда – 22,7 % ни, 2023- йилда – 22 % ни ташкил этган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикасида 4 киши яшайдиган уй хўжаликлари 17,9 % ни ташкил этмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар