Ўзбекистонда Россиянинг ташвиқот билан шуғулланувчи теле- ва радиоканалларини чеклаш таклиф қилинди

Фото: Facebook Минходжиддин Мирзо

Смолиннинг шов-шувли баёнотлари ижтимоий тармоқларда муҳокама мавзусига айланди ва рус жамиятида шовинистик қарашлар мавжудлиги ҳақида саволлар туғдирди. Уни тарихий фактларни бузиб кўрсатишда, Ўрта Осиё ва Озарбайжон халқларининг миллий ўзига хослигини бузишга уринишда айблайдиган фикрлар бор.

Республика Маънавият ва маърифат марказининг директори Минхожиддин Мирзо кескинликни келтириб чиқарадиган бу каби нотўғри маълумотларга йўл қўймаслик учун оммавий ахборот воситаларини янада эҳтиёткорлик билан назорат қилиш зарурлигини таъкидлади:

“Жамиятимизни бундай хуружлар, заҳарли ғоялардан ҳимоя қилиш учун мамлакатимизда хорижий давлатлар тарғиботига хизмат қилувчи барча радио-телевидение каналлари, интернет сайтларини зудлик билан чеклаш масаласини кўриб чиқишни вазият тақозо этмоқда”, – деб ёзади Минхожиддин Мирзо.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.