Ўзбекистонда сентябрь ойида 111 млрд сўмдан ортиқ электр энергияси ва газ ноқонуний фойдалангани аниқланди
Сентябрь ойида Ўзбекистонда 111 миллиард 428 миллион сўмлик электр энергияси ва газдан ноқонуний фойдаланиш бўйича 911 та ҳолат аниқланди, дея хабар беради Энергетика вазирлигининг матбуот хизмати.
Хусусан, 20,371 млрд сўмлик 42,961 млн кВт/соат электр энергияси ва 91,057 млрд сўмлик 94,533 млн кубометр табиий газдан ноқонуний фойдаланилган.
Энг кўп ҳолатлар Самарқанд, Фарғона ва Тошкент вилоятларида қайд этилган.
Энергетика вазирлигининг маълумотларига кўра, кўрсатилган газ ҳажми 472,6 минг уй хўжалигининг ойлик газ истеъмолига, 214,8 минг уй хўжалигининг электр энергияси истеъмолига тўғри келади.
Ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларга топширилди, дейилади вазирлик хабарида.
Шарҳлар