Ўзбекистонда ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг иш тизими ўзгаради

Фото с сайта kun.uz

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 18 январь куни инвестиция, экспорт ва саноат соҳасида 2024 йилга мўлжалланган устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўсимликлар карантини тизими, унинг иш усуллари ва ёндашувлари бутунлай ўзгаради. Ўсимликларни ҳимоя қилиш агентлиги янги потенциал бозорларни топиш ва экспорт маҳсулотларини етиштиришни ташкил этиш билан ҳам шуғулланади. Ишлаб чиқарувчилар ва экспортчиларни ташқи бозор талабларига ўргатади ва уларни амалга оширишга ёрдам беради.

Сўнгги йилларда мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилиш учун зарур бўлган барча сертификат ва рухсатномалар тўлиқ рақамлаштирилди.

“Аммо экспортчилар ҳали ҳам чегарадаги тўртта бўлим назоратидан ўтишлари керак. Шу муносабат билан экспорт назорати бўйича барча функцияларни Божхона қўмитасига ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди”, — дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.