Ўзбекистонда Соғлом турмуш тарзи ва фитнес миллий ассоциацияси ташкил қилинди
Ўзбекистонда Соғлом турмуш тарзи ва фитнес миллий ассоциацияси ташкил этилди, унинг таъсис конференцияси 18 октябрь куни бўлиб ўтди, дея хабар беради Миллий олимпия қўмитасининг матбуот хизмати.
Президент Администрациясининг ижтимоий ривожлантириш бўлими мудири Одил Абдураҳмонов бирлашма раиси этиб сайланди. Раис ўринбосарлари сифатида ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг ўринбосари Алишер Саъдуллаев, Вазирлар Маҳкамасининг масъул ходими Шоҳрух Далиев, “Бенефит Про” компаниясининг раҳбари Жаҳонгир Наврўзов, шунингдек, Моҳир Каримовлар тайинланди.
Ассоциацияни ташкил этиш Вазирлар Маҳкамасининг сентябрь ойида қабул қилинган қарори билан соғлом турмуш тарзини мустаҳкамлаш, соғлом овқатланишни тарғиб қилиш ва жисмоний тарбияни оммалаштириш орқали жисмоний фаолликни ошириш мақсадини кўзлайди.
Шарҳлар