Ўзбекистонда “суюнчи пули” миқдори ошди
2024 йил 1 октабрдан фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пули (“суюнчи пули”) миқдори оширилди. Бу ҳақда Ўзбекистон маҳаллар уюшмаси ахборот хизмат хабар берди.
Октабрдан Ўзбекистонда фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пули 738 150 сўмдан 811 965 сўмга оширилди. Бу энг кам иш ҳақи миқдори кўтарилгани билан боғлиқ. Яъни 1 октабрдан мамлакатда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 1 155 000 сўм этиб белгиланган. “Суюнчи пули” миқдори шундан 70,3 фоизини ташкил этади.
Маълумот учун, ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида:
базавий ҳисоблаш миқдори – 375 000 сўм;
пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 428 000 сўм;
ёшга доир энг кам пенсия – 834 000 сўм;
ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – 920 000 сўм;
меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 920 000 сўм;
белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (834 000 сўмдан) 920 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари – 920 000 сўм;
зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа – 745 000 сўм;
иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 745 000 сўмни ташкил этади.
Шарҳлар