Ўзбекистонда такси бозори “соя”дан шаффоф бизнесга чиқмоқда
Ўзбекистонда яқин вақтгача «соя»да бўлиб келган такси хизмати соҳасида трансформация юз бермоқда. Солиқ қўмитаси иқтисодиётнинг ушбу тармоғини легаллаштириш бўйича салмоқли натижаларга эришгани ҳақида маълум қилади.
Апрель ойида 6 та такси агрегатори солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилинган эди. Бугунги кунда интеграцияни якунлаган агрегаторлар сони 142 тани ташкил этмоқда.
Йил бошидан 15 августгача агрегаторлар орқали 166 млндан ортиқ қатнов учун 3 трлн сўмлик фискал чек берилди. 1 март ҳолатига (18,3 млн қатнов) таққослаганда қатновлар сони 9 баробарга ортган.
Аввал норасмий ишлаб келган ярим млн нафардан ортиқ фуқаро (576,1 минг) йўловчи ташиш соҳасида ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида расман рўйхатдан ўтган. Улардан 361 минг нафардан зиёди агрегаторлар орқали хизмат кўрсатади, бу март ойидаги кўрсаткичларга нисбатан 2 баробар кўп.
Тўловларни фискаллаштириш ўзини ўзи банд қилган ҳайдовчиларнинг даромадлари ҳақида маълумот олиш имконини беради. Уларнинг даромади қуйидагича тақсимланган:
125,6 минг нафари 1 млн сўмгача;
104 минг нафари – 1-5 млн сўм;
45,3 минг нафари – 5-10 млн сўм;
78 минг нафари – 10-50 млн сўм;
7,6 минг нафари – 50-100 млн сўм.
171 нафар ҳайдовчининг даромади 100 млн сўмдан ошган.
Шарҳлар