Ўзбекистонда ташкил қилинган корхоналар сони бўйича Хитой Россияни ортда қолдирди
Ўтган йили Россия бизнеси Ўзбекистонда 745 та корхона ташкил этди – бу республикада хориж сармояси иштирокидаги корхоналар ташкил этган мамлакатлар орасида Хитойдан кейин иккинчи кўрсаткич бўлиб, сўнгги йилларда Россия Федерацияси бу кўрсаткич бўйича етакчилик қилаётганди. Бу ҳақда мамлакат статистика агентлиги маълумотларида сўз боради.
Статистика агентлиги сайтидаги маълумотларга кўра, январь-декабрь ойларида Хитой Ўзбекистонда 854 та корхона ташкил этган; кучли учликка турк инвесторлари ҳам кирган – 364 та корхона.
Умуман олганда, жорий йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналар сони 14 053 тани ташкил этди (йил давомида минус 11,1 фоиз). Россия бизнеси ҳали ҳам етакчи ўринларда – 3044 корхона (хорижий капитал иштирокидаги барча корхоналарнинг 21,7%). Хитой инвесторлари иштирокида 2337 та (16,6%), турк инвесторлари иштирокида 1883 та (13,4%) корхона фаолият юритмоқда, дея қайд этади статистика агентлиги.
Россия Ўзбекистондаги энг йирик инвесторлардан бири бўлиб қолмоқда, Россия компанияларининг респудлика иқтисодиётига киритган сармояси қарийб 13 миллиард долларни ташкил этган.
Шарҳлар