Ўзбекистонда телефон суҳбатларни тинглаш учун онлайн рухсатномалар бериш муҳокама қилинмоқда
Президент Администрацияси regulation.gov.uz порталида “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури лойиҳасини эълон қилди.
Лойиҳага кўра, жиноят ишлари бўйича айрим процессуал ҳаракатларни амалга ошириш учун электрон санкциялар (рухсатномалар) бериш тартибини жорий этиш таклиф этилган.
Хусусан, телефон ва бошқа телекоммуникация воситалари орқали олиб борилаётган суҳбатларни тинглаш, тинтувлар ўтказиш, почта-телеграф жўнатмаларини ушлашга рухсат бериш кўзда тутилган.
Шу билан бирга, давлат сирлари ва қонун билан қўриқланадиган бошқа маълумотлар билан боғлиқ ишлар бўйича электрон санкциялар қўлланилмаслиги айтилган.
Бундай таклиф Бош прокуратура, Олий суд, Ички ишлар ва Адлия вазирликлари томонидан киритилган.
Давлат дастури лойиҳаси муҳокамаси 14 февралгача давом этади.
Шарҳлар