Ўзбекистонда Тошкентнинг “рақамли эгизаги”ни яратиш масаласи муҳокама қилинди
Стратегик ислоҳотлар агентлигида Ўзбекистонда қурилиш индустриясини ривожлантиришнинг асосий масалалари ва шаҳар маконини режалаштиришдаги инновацион ёндашувлар, жумладан, Тошкент шаҳрининг “Рақамли эгизаги”ни яратиш масалаларига бағишланган учрашув ўтказилди.
«Рақамли эгизак» – бу реал шаҳарнинг рақамли нусхаси. Ушбу восита транспорт оқимларидан тортиб атроф-муҳит ўзгаришларигача бўлган шаҳар ҳаётининг турли жиҳатларини моделлаштириш имконини беради, бу уни шаҳар ривожланишини режалаштириш ва бошқариш учун ўрни босилмайдиган воситага айлантиради.
Учрашувда Тошкентнинг “Рақамли эгизаги”ни яратиш шаҳар инфратузилмасини самарали бошқариш, ўзгаришларга тезкорлик билан муносабатда бўлиш ва давлат хизматларини оптималлаштириш, қурилишни режалаштириш, янги лойиҳаларни тўғри моделлаштириш, объектлар, уларнинг атроф-муҳит ва инфратузилмага таъсирини баҳолаш, хавфсизликни таъминлаш, бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш учун транспорт ва пиёдалар маълумотларини таҳлил қилиш, сармояларни жалб қилиш, аниқ маълумотлар ва ривожланиш прогнозлари асосида шаҳар салоҳиятини намойиш этишкаби қатор имтиёзлар бериши таъкидланди.
Йиғилишда “Рақамли эгизак” лойиҳасини муваффақиятли амалга ошириш учун таълим муассасалари, мутасадди ташкилотлар, хусусий сектор ва халқаро экспертлар ўртасида яқин ҳамкорлик зарурлиги таъкидланди. Бу бизга Тошкент шаҳрининг тараққиёти ва равнақига хизмат қилувчи самарали рақамли платформа яратиш учун зарур билим, тажриба ва технологияларни тўплаш имконини беради.
Шарҳлар