Ўзбекистонда ўқувчилар учун бепул автобуслар йўлга қўйилади
“Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Президент Фармони лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Унинг, таълим соҳасига оид қисмида қуйидагилар эътироф этилган:
2024 йил охиригача давлат-хусусий шериклик асосида 1400 та объект, жумладан, оилавий болалар боғчаларини ташкил этиш;
518 та мактабни реконструксия қилиш ва 30 та янги мактаб қуриш, бунинг натижасида 175 мингта янги ўқувчилар ўрни яратиш;
мактаблар учун 131 та янги дарслик, дафтар ва ўқув-методик қўлланмалар яратиш;
чекка ҳудудларда жойлашган 100 та таълим муассасаси ўқувчилари учун бепул автобус қатновини йўлга қўйиш;
Нодавлат таълим ташкилотлари сонини 470 тага етказиш.
Шарҳлар