Ўзбекистонда вазирликлар ва идоралар сони 61 дан 28 гача қисқартирилади
Президент ўзининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида янги маъмурий ислоҳот тўғрисидаги фармонни имзолаганини маълум қилди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот котиби хабар беради.
Биринчи босқичда вазирликлар ислоҳ қилинади, шунингдек, ҳукуматнинг иш услуби тубдан ўзгаради. Биринчидан, вазирлик ва идоралар сони ҳозирги 61 тадан 28 тага қисқартирилади.
Давлат хизматчиларининг сони босқичма-босқич 30-35 фоизга қисқартирилади. Тежалган маблағлар ижтимоий масалаларни ҳал этишга йўналтирилади.
Маъмурий ислоҳотларнинг иккинчи босқичи сифатида келгуси йилда ҳудудлардаги бошқарув тизими ислоҳ қилинади.
Давлат раҳбари хусусий ташаббусни янада кенгайтириш, унинг янги истиқболларини очиш зарурлигини таъкидлади. “Энди “қўлда бошқариш”дан аниқ натижа учун ишлайдиган тизимли назоратга ўтиш вақти келди”, – деди президент.
Шарҳлар