Ўзбекистонда жиноятчиликка қарши курашда ижобий рақамлар ўсмоқда

Foto: gazeta.uz

Бош прокуратура маълумотига кўра, жорий йилнинг 10 ойи давомида республикадаги 3646 маҳаллада (38,5%) жиноят қайд этилмаган, 4596 маҳаллада (48,6%) эса жиноятчилик барқарор сақланиб қолган ёки камайган.

Аҳоли муаммоларини ҳал этиш ва ижтимоий ёрдамлар:

  • 7 мингдан ортиқ оилаларга ёрдам кўрсатилиб, 264 уй таъмирланди, 96 янги уй қуриб берилди;
  • 3143 ишсиз оиланинг аъзолари бандлиги таъминланди;

Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш:

  • 22 мингдан ортиқ тадбиркорга амалий ёрдам кўрсатилди, шундан 7 минг 210 та тадбиркорлик субъектининг фаолияти тикланди;
  • Тадбиркорликка ноқонуний аралашувга оид 15 мингдан ортиқ ҳолат бартараф этилди;

Қонунбузарликларнинг олдини олиш:

  • 906 та жиноят иши қўзғатилиб, 2,5 трлн сўмлик талон-торожнинг олди олинди;
  • Давлатга етказилган 71 млрд сўмлик зарар ундирилди;

Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш:

  • 23 объектга шикаст етказилганлиги аниқланиб, қонунчилик чоралари кўрилди;

Очиқлик ва ҳуқуқий маърифий ишлар:

  • Аҳоли учун 127 мингдан ортиқ тадбир ташкил этилди, оммавий ахборот воситалари орқали 39 мингдан ортиқ материал тарқатилди;
  • Бош прокуратура аҳоли муаммоларини ҳал қилиш, жиноятчиликни олдини олиш ва қонун устуворлигини таъминлаш ишларини изчил давом эттирмоқда;

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.