Ўзбекистонда зилзила бўлгани сезилди
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Республика Сейсмик прогноз мониторинги маркази хабар беришича, 2023 йил 14 декабрь куни соат 12:59 да Ўзбекистон ҳудудида зилзила сезилган.
Зилзила маркази Қирғизистонда жойлашганМагнитудаси М=4,5 ни ташкил қилган. Чуқурлиги 10 км. Зилзила ўчоғидан Тошкентгача бўлган масофа жануби-шарқий йўналишда 233 км. Ўзбекистон ҳудудидаги ерости силкинишларининг кучи – Фарғона вилоятида: 3 балл, 38 км.
Эслатиб ўтамиз, зилзила содир бўлганида ваҳима қилмаслик, лифт ёки зинапояга яқинлашмаслик керак. Бино бўйлаб югуриш, биноларга кириш тақиқланади, чунки қулаётган ғишь, шифт парчалари ҳаёт учун ҳақиқий хавф туғдиради. Ҳаракатланаётган транспорт воситасида бўла туриб, баланд бинолар, электр узатиш линиялари, кўприклар, ёқилғи қуйиш шохобчалари, тик ёнбағирлар, каньонлар, дарё ўзанларидан узоқроқда секин тўхтаб туринг.
Шарҳлар