Ўзбекистонда зилзила содир бўлди

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилади: 11.01.2024 йил, Тошкент вақти билан 14:20 да (11.01.2024 йил, Гринвич бўйича 09:20 да) Афғонистонда зилзила содир бўлди. Зилзила координаталари: 36,7 градус шимолий кенглик; 70,34 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=6. Чуқурлик 180 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 517 км жанубий-шарқда.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудиа сезилиш кучи:

Сурхандарё вилоятида 2-3 балл, 279 км.
Фарғона вилоятида 2 балл, 428 км.
Жиззах вилоятида 2 балл, 439 км.
Самарқанд вилоятида 2 балл, 441 км.
Сирдарё вилоятида 2 балл, 443 км.
Қашқадарё вилоятида 2 балл, 466 км.
Андижон вилоятида 2 балл, 486 км.
Наманган вилоятида 2 балл, 492 км.
Тошкент шаҳрида 2 балл, 516 км.
Навоий вилоятида 2 балл, 575 км.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.