Ўзбекистондаги 3та университет “Times Higher Education” рейтингига киритилди

Ўзбекистондаги 3 та олий таълим муассасаси илк маротаба “Times Higher Education” рейтингида юқори ўринларни эгаллади. Жумладан, Тошкент ирригация миллий тадқиқот университети дунё университетлари орасида 601-ўринни қайд этди ҳамда кучли 1000 таликка кирди.

Шунингдек, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети 1001-ўринда, Тошкент халқаро ахборот-технологиялари университети 1501-ўринда қайд этилди .

Форум доирасида мазкур Университетлар “Times Higher Education” ташкилоти томонидан тақдирланди.

Шунингдек, Форумда “Янги Ўзбекистон” университети тез ривожланиб бораётган таълим даргоҳи сифатида эътироф этилди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.