Ўзбекистондаги Афғонистон элчихонасига толиблар томонидан тайинланган дипломат раҳбарлик қилади

Фото: Даракчи

Афғонистоннинг Тошкентдаги элчихонасига толибларнинг тоғ-кон саноати вазирининг ўғли Муғфурулло Шаҳоб раҳбарлик қилади. Бу ҳақда жангариларнинг расмий вакили Забиҳулло Мужоҳид «Х» ижтимоий тармоғида маълум қилди, – деб ёзади «Медиазона».

Афғонистоннинг Ўзбекистондаги янги элчисининг миссияси жума куни бошланган, бироқ бу ҳақда энди маълум бўлди. Муғфурулло Шаҳоб де-факто вазифаларни ўз зиммасига олди; де-юре, дипломат Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ишонч ёрлиқларини қабул қилганидан кейин элчихонага раҳбарлик қилади.

Тоғ-кон саноати вазирининг ўғли бу лавозимда Ашраф Ғани республикаси ҳукумати томонидан тайинланган Аҳмад Холид Илмий ўрнини эгаллади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.