Ўзбекистондаги кўзи ожизлар ҳаётини осонлаштирадиган лойиҳа
6 июн куни Тошкентда ўзбекча нутқ синтезатори RHvoice тақдимоти бўлиб ўтди. Нутқ синтезатори – бу қурилма экранидан матнни ўқий оладиган ва уни гапиртирадиган дастур.
Нутқ синтезаторлари нима учун ва кимга керак?
Нутқ синтезаторлари асосан кўриш қобилиятида муаммолари бўлган одамларга керак бўлади, нутқ синтезатори кўплаб соҳаларда замонавий дунёга интеграция қилиш учун жуда фойдали восита бўлиши мумкин.
“Брайл алифбосида ёзилган китоблар етишмаслиги ёки умуман йўқлиги сабабли болаларнинг ўрганиши қийин кечади ва улар одатдаги китобларни ўқий оладиган дўстларидан ёрдам сўрашга мажбур бўлади, ўзбек тилида нутқ синтезатори пайдо бўлиши билан эса болалар ўзлари китоб ўқийди, нафақат дарсликлар, балки бадиий адабиётларни ҳам мутолаа қилишади, – дейди 77-сонли кўзи ожиз болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернат директори Рустам Сафаров.
Синтезатор “Севинч” деб аталган бўлиб, унинг ёрдамида кўзи ожизлар нафақат китобларни, балки янгиликларни ҳам ўқиши, исталган қурилмада ўзига керакли маълумотларни олиши, мессенжерларда ёзиш, мулоқот қилиш имкониятига эга бўлишади. Бу имконият аввал ҳам бор эди, лекин чет тилларини биладиганлар учун мавжуд эди.
Ривожланиш давридаги қийинчиликлар
Ушбу лойиҳани ишлаб чиққан Абдулазиз Салимовнинг кўриш қобилияти заиф. Ишлаб чиқиш жараёнида у баъзи муаммоларга дуч келди, уларнинг асосийси кучли серверларнинг етишмаслиги эди.
“Кучли параметрларга эга жисмоний серверни сотиб олиш қиммат бўлгани учун биз булутли ечимлар ва виртуал серверлардан фойдаландик. Нархига кўра улар биз учун анча қиммат, чунки бу қисм ҳеч ким томонидан молиялаштирилмаган ва ҳаммаси жамоа томонидан қилинган. Бу бизнинг ишимизни анча секинлаштирди, аммо муаммо ҳозир ҳам долзарблигича қолмоқда, чунки биз лойиҳани ривожлантиришни давом эттиришни режалаштирмоқдамиз”, деди у.
Иккинчи муаммо – ўзбек тилининг ўзига хос хусусиятлари, хусусан, сўзлардаги урғу ҳамда сонларнинг талаффузи билан боғлиқ муаммолар. Рақамлар кўпинча оддий рақамларда ёзилади ва нутқ синтезатори уларни ажрата олмайди, бу эса баъзи ҳолларда нотўғри ўқиш билан боғлиқ муаммони келтириб чиқаради. Бу ишлаб чиқувчилар ҳали ҳам ҳал қилиш ҳақида ўйлаётган муаммолардан биридир.
Истиқболлар
RHvoice Windows, Linux, Android каби амалиёт тизимларида ишлайди. Илова Play Market тармоғида ёки расмий веб-сайтда мавжуд.
Яқин келажакда ишлаб чиқувчилар синтезатор учун яна иккита овоз чиқаришни режалаштиришмоқда – бири эркак (Ислом), иккинчиси аёл (Дилнавоз).
Ишлаб чиқувчилар дастурни янада қулайроқ қилиш учун фойдаланувчилардан дастурдаги хатолар ҳақида хабар беришларини сўрашади.
Ҳумоюн Абдухалимов
Шарҳлар