Ўзбекистондаги компания санкцияларни четлаб ўтиб, россиялик тадбиркорларга Дали, Матисс ва Ренуар суратларини Ғарбдан олиб чиқишга ёрдам бергани аниқланди

Фото: МПА СНГ

Ўзбекистондаги Bek Broker логистика компанияси 2023-2024 йилларда санкцияларни четлаб ўтиб, машҳур рассомларнинг суратларини ўз ичига олган икки юздан ортиқ санъат асарларини Ғарб мамлакатларидан Россияга олиб чиқишга ёрдам берганини «Система» лойиҳаси аниқлади.

Компания мижозлари орасида ишғол қилинган Мариуполда уй-жойлар қураётган Алексей Репик ва «Союз» ҳарбий заводининг конструктори Мкртич Окроян оилалари бор.

Ушбу схема уруш бошланганидан сўнг Ғарб мамлакатлари Россияга ҳашамат буюмларини олиб киришга санкциялар киритгани сабабли зарур бўлган. Чекловлар 300 евродан ортиқ қийматга эга бўлган санъат асарлари ва антиквариатга ҳам тегишли.

Bek Broker логистика компаниясининг раҳбари – Еримбетов Бахтиёр, компаниянинг асосий фаолият тури – божхона агентлари хизматлари.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.