Ўзбекистондаги немис тили мутахассислари малака ошириш учун Германияга юборилди

Foto: Savdo sanoat palatasi

Вазирлар Маҳкамасиниг «Ўзбекистонда немис тилини ўқитиш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда ёшларни Германияда касбий таълимга йўналтиришга кўмаклашиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Унга кўра, мамлакатда Немис тили ўқитувчиларининг малакасини ошириш марказини ташкил қилиш, 168 нафар немис тили мутахассис-ўқитувчиларини Германияда билим ва кўникмаларини ошириши ҳамда республиканинг барча ҳудудларида немис тилига ўқитиш курсларини ташкил қилиш кўзда тутилган.

Савдо-саноат палатаси ва Германия-Ўзбекистон ишбилармонлар ҳамкорлиги – “ДУWК” бюроси ташаббуси билан Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ташқи миграция агентлиги, Ўзбекистонинг Германиядаги элчихонаси ҳамда Германиянинг Саксония-Анхалт федерал ўлкаси ва “Асканиа Футуре ГмбҲ” компанияси билан ҳамкорликда йўлга қўйилган лойиҳа доирасида немис тили мутахассислари 5 йил давомида босқичма-босқич Германияга бориб ўзларининг тил малакаларини ошириб, халқаро тоифадаги сертификатларни қўлга киритади.

Савдо-саноат палатаси ҳузурида мамлакатда хорижий тилларни ривожлантириш, ёшларни тилга бўлган қизиқишларини орттириш, хусусан немис тилини кенг тарғиб қилиш мақсадида “Касбий таълим ва хорижий тилларни ривожлантириш” нодавлат таълим муассасаси ташкил этилган. Бугунги кунда ушбу муассасада 100 дан ортиқ ўқувчилар немис тилини ўрганиб келмоқда.

Мазкур нодавлат таълим муассасаси ва немис ҳамкорлари томонидан республика бўйлаб саралаб олинган 28 нафар немис тили мутахассиси Германияга юборилди.

Лойиҳанинг иккинчи босқичида олий таълим тизимида фаолият олиб бораётган 28 нафар немис тили ўқитувчилари жорий йилнинг октябрь-ноябрь ойларида Германияга малака ошириш учун юборилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.