Ўзбекистондан Усмонийлар империяси даврига оид танга олиб чиқиб кетилишининг олди олинди
15 февраль куни Бухоро халқаро аэропортидан Истанбулга учаётган Ўзбекистон фуқароси қадимий тангани мамлакатдан олиб чиқиб кетмоқчи бўлди, дея хабар беради Маданий мерос агентлигининг матбуот хизмати.
Божхоначилар йўловчининг қўл юкини кўздан кечириш чоғида қизил металлдан зарб қилинган қиймати 40 пара бўлган танга тегишли тартибда мусодара қилинди.
Текширув натижаларига кўра, қиймати “40 пара” бўлган қизил мис танга Усмонлилар сулоласи султони Абдулмажид I даврига тегишли бўлиб, 1839 йилда Константинополда зарб қилинганлиги маълум бўлди.
Танганинг олд томонида зарб қилинган сана ва “Маҳмудхон бин Абдулҳамид Музаффар ғалабаси муборак бўлсин” деган ёзув бор.
Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 23 мартдаги “Маданий бойликларни олиб чиқиш ва олиб кириш тўғрисида”ги қарорига асосан тангани Бухоро давлат музейи захирасига ўтказиш таклиф қилинди.
Шарҳлар