Ўзбекистонга 3 млн доза Moderna вакцинаси олиб келинади
29 июль куни Американинг Алабама штатидан махсус рейс билан Ўзбекистонга Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг COVAX дастури орқали ажратилган Moderna компаниясининг 3 млн доза вакцинаси олиб келинади. Бу ҳақда UzNews нашри ёзади.
АҚШ беғаразлик асосида 3 млн доза ажратди.
Қайд этилишича, Moderna компаниясининг вакцинасини нормал совутиш ҳароратида сақлаш мумкин экан, бу унинг Ўзбекистон ҳудудлари бўйлаб кейинги тақсимланишини осонлаштириш имконини беради.
Улашиш:
Шарҳлар