Ўзбекистонга 773,3 минг нафар хорижий сайёҳ ташриф буюрган

Roman Suslov

2023 йилда Ўзбекистонга 773,3 минг нафар хорижий сайёҳ ташриф буюрган. Сайёҳларнинг асосий қисми Россиядан келган – 235,3 минг киши. Ундан кейинги ўринларда 63,4 минг киши билан Қозоғистон ва 43,8 минг ташрифчи билан Қирғизистон бормоқда. Тожикистон ҳам салмоқли ҳисса қўшиб, 43,4 минг сайёҳни юборган.

Шунингдек, Туркиядан 38,3 минг, Хитойдан 35,6 минг, Туркманистондан 32,2 минг, Ҳиндистондан 27,1 минг, Германиядан 22,8 минг киши ташриф буюрган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.