Ўзбекистонга 862,8 млн сўмлик совуқ қурол партиясининг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди
Андижон вилоятидаги «Дўстлик» чегара божхона постида Ўзбекистонга кириб келган MAN русумли юк машинаси божхона кўригидан ўтказилганида, 5839 дона 14 хилдаги пичоқ ва темир таёқ (бита) товарлари борлиги аниқланди. Бу ҳақда “Газета” нашри вилоят божхона бошқармасининг матбуот хизматига таянган ҳолда ёзади.
Йўлдош ҳужжатларда ҳисобга олинган юкнинг умумий қиймати 862,8 млн сўм экани аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Андижон вилояти божхона бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар