Ўзбекистонга энг кўп қайси давлатларнинг фуқаролари тижорат мақсадида келган
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январ-июн ойларида 65 минг нафар чет эл фуқаролари тижорат мақсадида Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 42 минг нафарга ёки 2,8 баробарга ошган.
Жорий йилнинг январ-июн ойларида Ўзбекистон Республикасига тижорат мақсадида келган чет эл фуқароларининг мамлакатлар кесимида сони қуйидагича:
Туркманистон — 37 942 нафар;
Тожикистон — 21 451 нафар;
Афғонистон — 1 569 нафар;
Хитой — 723 нафар;
Ҳиндистон — 582 нафар;
Туркия — 529 нафар;
Қирғиз Республикаси — 385 нафар;
Жанубий Корея — 329 нафар;
АҚШ — 199 нафар;
Россия — 157 нафар;
бошқа давлатлар — 1 102 нафар.
Улашиш:
Шарҳлар