Ўзбекистонга келаётган туристлар сони ортмоқда
«uzbektourism.uz» портали маълумотига кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 415,6 минг нафарга ёки 13,3 фоизга ошган.
Сайёҳлик оқимининг асосий қисмини Қирғизистон фуқаролари – 1 миллиондан ортиқ киши ташкил этган. Кейинги ўринларда Тожикистон ва Қозоғистон – мос равишда 1 миллион ва 668,4 минг киши билан қайд этилди. Йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонга 3,5 миллиондан ортиқ хорижий сайёҳ ташриф буюрди, жумладан, 1 миллиондан ортиқ қирғизистонлик ва 1 миллионга яқин қозоғистонлик.
Жорий йилнинг биринчи ярмида мамлакатга 364,5 минг нафар Россия, 67,2 минг нафар Туркманистон, 51,9 минг нафар Туркия фуқаролари келган.
Бундан ташқари, топ-10 таликка Хитой (28,7 минг киши), Ҳиндистон (28,2 минг киши), Жанубий Корея (19,6 минг) ва Италия (17,7 минг)лар кирган.
Шарҳлар