Ўзбекистонга сўнги 6 ойда келган туристлар 4 242,9 минг нафарни ташкил этган

Foto: Stat.uz

2024- йилнинг январ-июл ойларида жами 4 242,9 минг нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Бу муддатда Ўзбекистонга туристик мақсадларда келган чет эл фуқаролари мамлакатлар бўйича қуйидагича тавсифланади:

Қирғиз Республикаси – 1 244,9 минг нафар;

Тожикистон – 1 240,9 минг нафар;

Қозоғистон – 845,8 минг нафар;

Россия – 442,1 минг нафар;

Туркманистон – 83,7 минг нафар;

Туркия – 62 минг нафар;

Хитой – 35,5 минг нафар;

Ҳиндистон – 33,3 минг нафар;

Жанубий Корея – 23,9 минг нафар;

Италия – 19,5 минг нафар;

бошқа давлатлар – 211,2 минг нафар.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 562,5 минг нафарга ёки 15,3 % га ошган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.