Ўзбекистонлик ҳайдовчи учта автомобилни ҳожатхона қоғози сифатида чегарадан ўтказишга ҳаракат қилгани аниқланди

Фото: пресс-служба таможни Литвы

10 август куни “Медининкай”  назорат-ўтказиш пунктида Литва божхоначилари учта Toyota Land Cruiser  автомобилини Ўзбекистонга ноқонуний олиб киришга уринишнинг олди олинди. Бу ҳақда Литва божхона бошқармасининг матбуот хизмати хабар беради.

Ўзбекистон фуқароси бошқарувидаги MAN юк машинасини кўздан кечириш чоғида ҳайдовчи 720 кг туалет қоғозини олиб кетаётганлигини маълум қилган. Бироқ рентген текшируви ярим тиркама ичида учта автомобиль борлигини аниқлаган. Ҳайдовчи бу топилмадан ҳайратда қолган ва яширин юк ҳақида билмаганини даъво қилган.

Ҳуқуқ-тартибот органлари Жиноят кодексининг 199-моддаси 3-қисмида назарда тутилган, жарима ёки саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин бўлган контрабанда факти бўйича терговга қадар текширув бошлади.

Ҳайдовчига мамлакатдан чиқиб кетиш тақиқланган, 87 минг евролик автомобиллар ва юк машинаси олиб қўйилган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.