Ўзбекистонлик аёллар Ҳиндистонда жинсий қулликда сақлангани аниқланди

Задержанные
Фото: BBC

Ҳиндистонда жинсий алоқага мажбурланган икки ўзбекистонлик аёл ўзлари кўрган хўрлик, қўрқитиш ва зўравонлик ҳақида гапириб берди.

BBC Hindi билан суҳбатда улар одам савдогарлари томонидан қандай калтаклангани ҳақидаги тафсилотларни айтиб беришди. Деҳли полицияси Гоа шаҳрида Марказий Осиё мамлакатларидаги камбағал оилалардан бўлган ёш аёлларни Дубайда иш билан таъминлаш ваъдаси билан алдаган икки гумондорни ҳибсга олди. Улар аёлларни Непал орқали Ҳиндистонга олиб кетишган.

Кўпгина қизлар ўзларини тузоққа тушиб қолгандай ҳис қилаётганини, иммиграция қонунчилигини бузишда айбловлар сабабли Ҳиндистонни тарк эта олмасликларини айтишмоқда.

Тахминанинг (исми ўзгартирилган) паспортини олиб қўйишган ва жинсий алоқа билан шуғулланишга мажбурлашган, у бу иш қилмаслигини айтганида эса калтакланган.

“Мени тунда ишлашга юборишди. Мени олтита мижозга хизмат кўрсатишга мажбурлашди”, – дейди у.

Тахмина қочишга уринган, бироқ у қаттиқ калтакланган. Менежер аёл унга шапалоқ уриб  шундай деган: “Агар менинг буйруқларимни бажаришдан бош тортсанг, мен сенинг гиёҳванд моддалар савдосида айбланиб қамоққа тушишингга ҳаракат қиламан. Ёки ҳеч нарса қила олмаслигинг учун юзингни куйдираман».

Одам савдоси билан шуғулланувчилар бошқа аёлларни қўрқитиш ва босим ўтказиш учун Тахминанинг калтакланишини видеога олишган.

Ўзбекистонлик Афрўза ҳам уларнинг қурбонларидан бири. Унга Дубайга чипта беришган, кейин эса у ердан Непалга жўнатишган. Сўнгра Деҳлидаги квартирага олиб келишган, у ерда яна бешта қиз бўлган. Икки кундан кейин у “ишлашга” мажбурлашган.

“Йўқ, десам ҳам, улар мени мажбурлашди. Бу иш учун менга ҳеч нима тўлашмаган”, – дейди у.

«Бу ҳибслар ушбу мамлакатлардан келган қизларнинг савдоси ва уларни жинсий алоқага мажбурлаш билан боғлиқ вазиятга таъсир кўрсатишини биз аниқ кўрамиз», – дейди Деҳли полициясининг вакили Амрута Гулугот.

Мавзу бўйича ўқинг:

Қуллар. 1-қисм. Зилола

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.