Ўзбекистонлик Анвар Анваров Загребдаги халқаро турнирда кумуш медални қўлга киритди
Ўзбекистонлик енгил атлетикачи Анвар Анваров Загребда енгил атлетика бўйича бўлиб ўтаётган “Олтин Гран-при” халқаро турнирида кумуш медални қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар беради.
Узунликка сакраш баҳсларида Анвар Анваров 7,99 метр натижани кўрсатди.
Эътиборлиси, олтин медални қўлга киритган ямайкалик Шон Томпсон ҳам худди шундай натижани қайд этди. Аммо у биринчи бўлиб бу кўрсаткични қайд этгани учун устунлик унинг томонида бўлди.
Бронза медали хорватиялик спортчи Роко Фаркашга насиб этди.
Улашиш:
Шарҳлар