Ўзбекистонлик боксчилар Осиё чемпионатининг кейинги босқичига йўл олди

Фото: sports.kz

Таиландда бўлиб ўтаётган бокс бўйича Осиё чемпионатининг навбатдаги куни Ўзбекистон терма жамоасининг ғалабаси билан якунланди , деб хабар бермоқда МОҚ.

Уч нафар ўзбекистонлик боксчи саралаш баҳсларини муваффақиятли ўтказиб, 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Натижалар:

  • 63,5 кг вазн тоифасида Адҳамжон Мухиддинов хитойлик Женмин Даи устидан ғалаба қозонди.
  • 75 килограммгача бўлган вазн тоифасида Жавоҳир Умматалиев қирғизистонлик Дониёр Абдураҳмоновга қарши баҳс олиб, ишончли ғалабага эришди.
  • 48 килограммгача бўлган вазн тоифасида Фарзона Фозилова непаллик Арати Бҳомжанни мағлуб этди.

Шу тариқа ўзбекистонлик спортчилар қитъа чемпионатининг кейинги босқичига йўл олди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.